Медиа
Инстаблогер Озод Ҳуррамов янги машина сотиб олди — видео
«Машинани олишим билан отамнинг олдига бордим», — дейди у
Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов ўз Instagram саҳифасида янги машина олганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, машина олиши билан Алишер Узоқовнинг олдига борган, биринчи Алишер Узоқов билан бирга машинани ҳайдаб кўрган. Озод Ҳуррамов отасидек кўрувчи актёрдан дуо олди. Блогер «Hyundai Sonata 2021» сотиб олган.
«Мана ҳозир отам билан бирга машинани ҳайдаб кўрмоқчимиз. Жаҳонгир ака сиз олдига ўтиринг. Машинани олишим билан отамнинг олдига бордим», — дейди у.
Маълумот учун, инстаблогер сотиб олган автомобилнинг нархи 300-400 минг долларни ташкил қилади.




