Медиа

Инстаблогер Хонзода автоҳалокатга учради — видео

Бунга машинасининг тормози ишламай қолгани сабаб бўлган

Инстаблогер Хонзода автоҳалокатга учради — видео

Инстаблогер, актриса Ханна тахаллуси билан танилган Хонзода Қамбаралиева Instagram саҳифасида автоҳалокатга учрагани ҳақида маълум қилди.

Актриса «Nexia 3» машинасида ҳаракатланаётганида тўқнашув содир бўлган. У ўзининг аҳволи яхши эканини айтди. Блогернинг сўзларига кўра, машинанинг тормози ишламай қолган. Тўқнашиб кетган машинаси ЙПХ ходимларини чақирмаган. Ханна вазиятни пул билан ҳал қилган.

«Қисқа тўқнашув бўлди. Ҳаммаси яхши. Тормизим ишламай қолди. Урилиб кетдим. ГАИ чақирмади. Пул билан ҳал қилиб юбордим. Ўзи шу ‘расход’ етмай турганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инстаблогер Бонамур ҳам автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилганди.