Медиа

Инстаблогер Babymohi барча кузатувчиларини алдагани маълум бўлди — видео

«Сиз учун ҳаракат қилдим», — дейди блогер

Инстаблогер Babymohi барча кузатувчиларини алдагани маълум бўлди — видео

Инстаблогер Babymohi Instagram саҳифасида барча кузатувчиларини алдагани маълум бўлди.

Блогер 30 cентябрь куни ўз имижини ўзгартирганини, сочини кесганини маълум қилганди. Шундан сўнг унинг кўплаб кузатувчилари ҳам сочини кесган. Бироқ, блогер 18 октябрь куни саҳифасига видео жойлаб, имижини ўзгартирмаганини, бу оддий парик бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, парик билан жуда қийналганини айтиб ўтган.

«Ва ниҳоят мен ўзимни кўрсатиб сторис оляпман. Уйдалигимда сторис қўя олмаётган эдим, сезган бўлсангиз. Чунки менда парик бор эди. Кийишга жуда ҳам эрингандим ҳамда олди камерада бу сезилиб қоляпти деб ўйлагандим. ХУллас, парикда жуда қийналдим. Сабаби у ноқулай, ҳар куни бошим оғрир эди. Лекин сиз учун ҳаракат қилдим. Сизнинг муносабатингизни билмоқчи эдим. Ҳа, биламан кўп қизлар, ҳатто блогерлар ҳам сочини кесиб ташлади. Аммо, кесишга иккиланиб юрганлар учун бу далда бўлди», дейди инстаблогер.