Медиа

«Илк бор жуда маъюс». Шаҳзода эрининг вафотига икки йил тўлган кунда янги сурат эълон қилди — фото

Хонанда фотода умуман макияжсиз ҳолатда бўлган

«Илк бор жуда маъюс». Шаҳзода эрининг вафотига икки йил тўлган кунда янги сурат эълон қилди — фото

Эстрада хонандаси Шаҳзода — Зилола Мусаева эрининг вафотига икки йил тўлган кунда янги сурат эълон қилди.

Шаҳзода 30 март куни ўз саҳифасига фото жойлаган ва унга «яраларимизда гуллар очилсин», дея изоҳ қолдирган. Унинг мазкур сурати кузатувчилари томонидан турлича танқид қилинди. Улардан айримлари хонанда ҳамон ёш ва бетакрорлигини айтса, айримлари суратда у жуда ўзгарганини, аввалги Шаҳзода эмаслигини айтган. Шунингдек, унинг мухлислари кўзлари илк бор шу қадар маъюслигини, аввал ҳеч қачон Шаҳзодани бу каби маъюс кўрмаганини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shahzoda (@shahzodasinger)

Маълумот учун, Шаҳзоданинг собиқ турмуш ўртоғи, хонанда Лоланинг отаси, «Tarona records» компанияси асосчиси Равшан Йўлдошев 2020 йил 30 март куни вафот этган эди. Унинг вафотига юрак хуружи сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лола Йўлдошева ҳаётидаги энг ёмон кун бу отаси вафот этган кун эканлигини айтганди. Лола ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари орасида савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ҳаётидаги энг ёмон кун қайси эканини сўраган. Хонанда эса бу 2020 йилнинг 30 март куни эканини таъкидлаган. Бу кунда эса унинг отаси Равшан Йўлдошев вафот этган.