Медиа

«Ичиб олган ёки чекиб олган». Лола Россиядаги кафеларнинг бирида тарелкаларни синдириб ташлади — видео

Хонанда Лола ўзининг саҳифасига Россиядаги овқатланиш шохобчаларининг бирида тарелкаларни синдириб ташлагани акс этган видеони жойлади. Лола ушбу видеони жойлаб, унга қуйидагича изоҳ қолдирган: «Агар идишларни синдириш бўлса фақат шундай: мусиқа ва рақс билан. Стрессдан ҳалос бўласиз. Боғдодда ҳаммаёқ тинч». Унинг ушбу видеоси остига кўплаб кузатувчилар негатив фикр ёзиб қолдирган. Хусусан, уларнинг айримлари Лолани сарҳушт ҳолда […]

«Ичиб олган ёки чекиб олган». Лола Россиядаги кафеларнинг бирида тарелкаларни синдириб ташлади — видео

Хонанда Лола ўзининг саҳифасига Россиядаги овқатланиш шохобчаларининг бирида тарелкаларни синдириб ташлагани акс этган видеони жойлади.

Лола ушбу видеони жойлаб, унга қуйидагича изоҳ қолдирган: «Агар идишларни синдириш бўлса фақат шундай: мусиқа ва рақс билан. Стрессдан ҳалос бўласиз. Боғдодда ҳаммаёқ тинч».

Унинг ушбу видеоси остига кўплаб кузатувчилар негатив фикр ёзиб қолдирган. Хусусан, уларнинг айримлари Лолани сарҳушт ҳолда ушбу ишни қилганини айтган, яна баъзилари эса тўхликка шўхлик қилаётганини таъкидлаган.