Медиа

«Худди Райхондек». Луиза Расулова янги образда кўриниш берди — видео

Актриса миллий кийим кийган

«Худди Райхондек». Луиза Расулова янги образда кўриниш берди — видео

Телебошловчи, актриса Луиза Расулова Instagram саҳифасида янги образда кўриниш берди.

Унинг жойлаган видеоси остида обуначилари гўзаллиги ҳақида фикр билдирган. Улар актриса хонанда Райҳон Ғаниевага ўхшаганини таъкидлаган.

«Ҳаммага хайрли кун. Мен эрталабдан ‘Ўзбекистон гўзали’ телешоусининг суратга олиш жараёнидаман. Бугун миллий кўринишдаман», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)

Алишер Узоқов Хамдам Собировнинг клипида Луиза Расуловани севиб қолгани ҳақида хабар берилганди. Актриса Луиза Расулова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида клипнинг суратга олиш жараёнидан лавҳаларни эълон қилган. У қўйган суратлардан актрисани Алишер Узоқов билан севишганлар ролини ижро этганини кўриш мумкин. Луиза Расулова бу Алишер Узоқов билан ҳамкорликдаги илк иши эканини таъкидлаган.

«Бугун жуда ҳам ажойиб съёмка бўлди. Алишер Узоқов билан илк маротаба бирга рол ижро қилдик. Кимнинг клипида суратга тушяпмиз деб ўйлайсиз? Ушбу расмлардан қайси бир образ сизга мақул келди?», — деб ёзади Луиза Расулова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)