«Ҳеч қачон бунақа ҳолат бўлмаганди». Малика Равшанова хизмат давомида бўлган қизиқ воқеани айтиб берди — видео
Хонанда Малика Равшанова 30 cентябрь куни хизмат вақти давомида содир бўлган қизиқ воқеани айтиб берди. Унга кўра, хонанда ресторанга бориб, бир оилани табриклаган. Аммо у бошқа бир оилани табриклаши керак бўлган. У табриклаши керак бўлган оила 5 дақиқа ўтиб кейин келган. «Биринчи марта битта зўр ҳолат бўлди, буни айтмасам бўлмайди. Ҳозир ресторанга келганимизда чиройли бир […]
Хонанда Малика Равшанова 30 cентябрь куни хизмат вақти давомида содир бўлган қизиқ воқеани айтиб берди.
Унга кўра, хонанда ресторанга бориб, бир оилани табриклаган. Аммо у бошқа бир оилани табриклаши керак бўлган. У табриклаши керак бўлган оила 5 дақиқа ўтиб кейин келган.
«Биринчи марта битта зўр ҳолат бўлди, буни айтмасам бўлмайди. Ҳозир ресторанга келганимизда чиройли бир оила ўтирган эди ва биз уларни табрикладик. Аксинча уларни эмас бошқа бир онажонимизни кутиб олишимиз керак бўлган экан. Улар орадан 5 дақиқа ўтиб кириб келди. Хуллас 2 та оилани хурсанд қилдик. Бизда ҳеч қачон бундай англашилмовчилик бўлмаган эди, аммо яхшиликка бўлди», — дейди хонанда.




