Дилшодбек Каттабеков Юлдуз Усмоновага кутилмаган совға берди — видео
Xонанда 12 декабрь куни 58 ёшни қаршилади
Актёр, бошловчи Дилшодбек Каттабеков Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага туғилган кунида кутилмаган совға берди.
Юлдуз Усмонова 12 декабр куни туғилган кунини нишонлади. Дилшодбек Каттабеков Юлдуз Усмоновани кутилмаган пайтда қўшиқ айтиб табриклаган ва хонандага гул совға қилган.
«18 ёшга тўлганингиз билан чин юракдан муборакбод этаман», — дейди у.
Шунингдек, Ўзбекистон примадоннасининг ёлғиз қизи Нилуфар Усмонова ҳам Instagram саҳифасига онасини табриклагани акс этган видео жойлади. У Юлдуз Усмоновани орхидея гуллари билан табриклади. Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда бу ҳақда пост қўйиб, қуйидагича изоҳ қолдирди.
«Волидамнинг таваллуд айёми. Бизда байрам бошланди», — дейди хонанда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шу билан бирга, Нилуфар Усмонова Instagram саҳифасига Юлдуз Усмонованинг туғилган кунидан бир нечта видео ва фото лавҳаларни жойлади.
«Ҳаммадан энг гўзалим, жаннатим онам, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин. Эркалигимни, жаҳлимни, ҳазилимни, тантиқлигимни ҳам кўтарганингизга шукур», — дейди у.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




