«Қизиғи, маска ё очки тақмагандим». Даврон Кабуловга бегона эркак у ҳақидаги миш-мишларни айтиб берди — видео
«Миллион» жамоаси аъзоси, «Шуҳрат» медали совриндори Даврон Кабуловга кўчада бегона эркак у ҳақидаги миш-мишларни айтиб берди. Кўчада бошловчи бегона эркак билан гаплашиб турган бўлган. Шу вақт эркак унга ўзи ҳақидаги миш-мишларни айтиб берган. Даврон Кабулов мазкур ҳолатни тасвирга олиб, ўз саҳифасига жойлаган ва қуйидагича изоҳ қолдирган: «Проводник юзимга қараб туриб Даврон Кабулов ҳақидаги миш-мишларни гапириб […]
«Миллион» жамоаси аъзоси, «Шуҳрат» медали совриндори Даврон Кабуловга кўчада бегона эркак у ҳақидаги миш-мишларни айтиб берди.
Кўчада бошловчи бегона эркак билан гаплашиб турган бўлган. Шу вақт эркак унга ўзи ҳақидаги миш-мишларни айтиб берган. Даврон Кабулов мазкур ҳолатни тасвирга олиб, ўз саҳифасига жойлаган ва қуйидагича изоҳ қолдирган:
«Проводник юзимга қараб туриб Даврон Кабулов ҳақидаги миш-мишларни гапириб беряпти. Энг қизиғи, тиббий ниқоб ёки кўзойнак тақмаганман, бошкийим киймаганман».
Мазкур эркак Даврон Кабуловга янги уй солгани, қўшнилари шу сабабли шикоят қилгани ҳақидаги миш-мишларни айтиб берган. Бироқ, уни танимаган.




