Медиа

Блогер Хонзода 1 ойлик чиқими қанчалигини маълум қилди — фото

Актриса пластик картасида қанча пул борлигини ҳам кўрсатди

Блогер Хонзода 1 ойлик чиқими қанчалигини маълум қилди — фото

Вайнер, инстаблогер Ханна тахаллуси билан танилган Хонзода Қамбарова Instagram саҳифасида 1 ойлик чиқими қанчалигини маълум қилди.

У пластик картасида қанча пул қолгани акс этган суратни эълон қилди. Унда Хонзода май ойида деярли 48 миллион сўм пулни ишлатганини кўриш мумкин. Шунингдек, блогернинг ҳисобида 135 938 642 миллион сўм маблағи бўлган.

Аввалроқ Хонзода бир ойда қанча даромад топишини маълум қилганди. Хонзода ижод қилишга қараб пул топишини айтди. Актриса ойига энг камида 5-6 миллион сўм пул топади. Блогер бу рақамлар 10-30 миллион сўмгача ошиши мумкинлигини таъкидлади.

«Ижодга қараб пул топилади. Instagram’га баъзилар пул топиш учун, баъзилар ижод қилиш учун киради. Пул топиш учун кирган инсоннинг даромади кам бўлади. Биринчи ўринда пул бўлмаса, яхши даромад топади. Ойига энг камида 5-6 миллион сўм топилади. Ундан уёғи 10-30 миллион сўмгача кетади», — дейди актриса.

Шунингдек, блогер Бонамур бир ойда неча пул сарфлаганини кўрсатганди. Блогер ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга бир ойлик даромади ҳақида сўраган. Инстаблогер март ойидаги кирим ва чиқим акс этган фотони жойлаган. Унда Бонамур март ойида салкам 100 миллион сўм чиқим қилганини кўриш мумкин. Шунингдек, ҳозирда ҳисобида 4 миллион сўмдан ортиқ пул қолган.

«Бу ой энг кўп чиқим бўлди. Топишга нисбатан харажат кўп. Бу ерда гивънинг пули умуман йўқ. Бу ерда тенг ярми керакли, тенг ярми кераксиз нарсаларга сарфланган», — дейди Бонамур.