Янгиликлар

Бонамур бир ойда неча пул сарфлаганини кўрсатди — фото

«Тенг ярими кераксиз нарсаларга сарфланган», — дейди блогер

Бонамур бир ойда неча пул сарфлаганини кўрсатди — фото

Инстаблогер, тиктокер Бонамур бир ойда қанча пул сарфлаганини кўрсатди.

Блогер ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга бир ойлик даромади ҳақида сўраган. Инстаблогер март ойидаги кирим ва чиқим акс этган фотони жойлаган. Унда Бонамур март ойида салкам 100 миллион сўм чиқим қилганини кўриш мумкин. Шунингдек, ҳозирда ҳисобида 4 миллион сўмдан ортиқ пул қолган.

«Бу ой энг кўп чиқим бўлди. Топишга нисбатан харажат кўп. Бу ерда гивънинг пули умуман йўқ. Бу ерда тенг ярми керакли, тенг ярми кераксиз нарсаларга сарфланган», — дейди Бонамур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда машҳур инстабогерларнинг реклама нархи қанчалиги ҳақида маълумот берилганди.

Озод Ҳуррамов

Ўзининг ноодатий имижи билан интернетни портлатган йигит Озод Ҳуррамов карантин сабаб машҳурликка эришди. У нафақат блогерлик, моделлик билан ҳам шуғулланади. Блогер бугунги кунда турли санъат юлдузларининг ҳам севимлигига айланган. Унинг Instagram саҳифасидаги сторисга 15 секундлик реклама жойлаш нархи 500 доллар, лентага бир дақиқалик реклама видеони жойлаштириш эса 2000 долларни ташкил этади.

«Афандининг қизлари»

Мана шу ном остида машҳурликка эришган 3 дугона: Нигора, Нигина, Мубора машҳур вайнер ҳисобланади. Уларнинг видеоларида ҳамиша миллийлик акс этган. Улар, асосан, банк хизмат турлари ва аёллар кийим-кечакларини реклама қилади. Гуруҳ аъзолари: Нигора Абдуллахонова, Муборак Абдуллаева ҳамда Нигина Жабборова рекламани сторисга жойлаш учун 900 доллар, лентага жойлашга эса 1800 доллар ҳақ олади. Мазкур тўловни амалга оширган тадбиркор маҳсулоти учала вайнернинг ҳам Instagram саҳифасига жойланади.

Dili.me

Мазкур тахаллус билан танилган Дилшод Назаров ҳам карантинта танилган инстаблогер саналади. У бир йил ичида опасига машина, синглисига сўнгги русумдаги телефон, ота-онасига эса уй совға қилган. У 15 секундлик рекламани сторисга жойлаш учун 500 доллар олади. Лентага реклама жойлаштириш нархи 2500 доллар бўлиб, у вайнернинг саҳифасидан ҳеч қачон олиб ташланмайди.

Азода

«Катта қиз» тахаллусини кенг тарқалишига сабабчи бўлган блогер Азода ҳам машҳур вайнерлардан. У асосан миллийлик тарафдори. Аслида қозоқ миллатига мансуб бўлишига қарамай, ўзбек миллий қадриятларини яхши кўришини кўп бор такрорлайди. У ҳам онасига уй совға қилган. Aзоданинг Instagram саҳифасидаги сторисга реклама жойлаш нархи 300 доллардан 500 долларгача, аккаунтига реклама жойлаштириш эса 1500 доллардан 2500 долларгачани ташкил этади.

Тимур Алихонов

Мазкур блогер энг биринчи танилган вайнерлардан ҳисобланади. 537 минг кузатувчиси бўлган Тимур Алихоновнинг ҳам саҳифасидаги сторисга 15 секундлик реклама жойлаштириш 500 доллар туради. Маҳсулотини лентада реклама қилдириш ниятидаги тадбиркорлар эса 2000 доллар тўлаши лозим.

Хонзода

Ханна тахаллуси остида фаолият юритувчи Хонзоданинг фолловерлари сони 1,3 миллион нафар. У ўзи қатнашган 15 секундлик рекламани сторисга 400 долларга жойлайди. Агар тайёр реклама бўлса, бу нарх 100 долларга арзонлаб, 300 долларни ташкил этади. Лентага реклама жойлаш эса 1000 доллар.

Mitti.vine ва Mitti.me

Бу икки блогер ҳам таниқли вайнерлардан. Уларнинг блогерликдан ташқари кўплаб бизнеслари ҳам бор. Mitti.vine тахаллуси билан машҳурликка эришган Фарҳод Манноповнинг обуначилари 780 мингдан ортиқ бўлиб, аккаунтидаги сторисга реклама жойлаштириш нархи 400 доллардан 700 долларгача туради. Маҳсулот ёки хизмат турини лентада реклама қилиш эса 2500 доллар этиб белгиланган. Асл исм-фамилияси Улуғбек Шодибеков бўлган вайнер Mitti.me салкам 900 минг фолловерга эга. Унинг саҳифасида реклама жойлаштириш бошқа блогерларга нисбатан бироз қиммат. 30 секундлик рекламани сторисга жойлаши 700 доллар. Аккаунтига реклама жойлаштириш эса 3000 долларни ташкил этади.