Медиа

Баҳора Арслонованинг эри унга яна қимматбаҳо совға берди — видео

Аввалроқ у актрисага машина берганди

Баҳора Арслонованинг эри унга яна қимматбаҳо совға берди — видео

Актриса Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида эри Шерали Бобоқулов кутилмаган совға берганини айтди.

Актрисанинг турмуш ўртоғи унга нархи минг доллардан ортиқ бўлган «iPhone 13 Pro Max» совға қилган. У 2022 йил кутилмаган ҳодисалар билан бошланганини таъкидлади. Шунингдек, Баҳора Арслонова ўзи хот-дог еб ўтирган бўлса ҳам қўлида «iPhone» телефони бўлишини айтди.

«Азизлар 2022 йил кутилмаган ҳодисалар билан бошланди. Менга мана шундай совға келди. Хўжайиним совға қилди. Овқатланишни қаранг. Лекин энди қўлда ‘iPhone 13 Pro Max’ бўлади», — дейди актриса.

Аввалроқ Баҳора Арслоновага эри Шерали Бобоқулов «Gentra» машинасини совға қилганди.

Шунингдек, актриса турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берганди.