Янгиликлар

Қизми ё ўғил: Баҳора Арслонова иккинчи бор она бўлди — фото

Унинг Валидахон исмли қизи ҳам бор

Қизми ё ўғил: Баҳора Арслонова иккинчи бор она бўлди — фото

Актриса Баҳора Арслонова 14 май, шанба куни иккинчи бор она бўлди.

Бу ҳақда Баҳора Арслонованинг ўзи саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тонгги соат 9.10 да ўғил фарзанд дунёга келтирган. Унинг иккинчи фарзанди 3 килограмм вазн ва 50 сантиметр бўй билан дунёга келган. Актрисанинг Валидахон исмли қизи бўлиб, ҳозирда у бир ёшда.

Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида 12 январь куни турмуш ўртоғи Шерали Бобоқуловнинг туғилгани куни билан табриклаб пост қолдирганди. У туғилган кунни ҳар йили қувончли ўтказишни тилаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)

Аввалроқ, Баҳора Арслонованинг эри унга «iPhone 13 Pro Max» совға қилганди. Актриса шу смартфон келажакдаги режиссёрлик фаолиятини биринчи босқичи эканини айтганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)