Актриса Азиза Ёқубова 19 октябрь куни ўзининг шахсий машинасида «ГАИ»га тушиб қолди.
Бу ҳақда актриса ўзининг саҳифасида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ходим актрисани иккита қоидабузарлик сабаб тўхтатди.
«Келаётганимда йўл патруль хизмати ходими тўхтатди, иккита қоидабузарлик билан. Биттаси телефонда гаплашганим, иккинчиси хавфсизлик камари сабабли. Лекин қўйиб юбордилар акамиз. Ташаккур билдирамиз. Эҳтиёт бўлинглар, кўчалар жуда ҳам ёмон бўлиб кетган», — дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса косметолог қабулига борганида содир бўлган воқеани айтиб берган эди.




