Медиа

Азиз Ражабий тўнғич қизини турмушга узатди — видео

Устазода санъаткор Азиз Ражабий хонадонида тўй бўлди, хонанда қизи Музаянани турмушга узатди. Музаяна хонанданинг тўнғич қизи бўлиб, у Камрон исмли йигитга турмушга чиқди. Қизни хонадондан узатиш маросимида Азиз Ражабий «Қизим» қўшиғини куйлаган. Никоҳ оқшомида кўплаб хонандалар, хусусан, Насиба Абдуллаева, Улуғбек Раҳматуллаев, «Афруз» гуруҳи иштирок этган. Азиз Ражабийнинг битта ўғил ва иккита қизи бор. Ўғлининг исми […]

Азиз Ражабий тўнғич қизини турмушга узатди — видео

Устазода санъаткор Азиз Ражабий хонадонида тўй бўлди, хонанда қизи Музаянани турмушга узатди.

Музаяна хонанданинг тўнғич қизи бўлиб, у Камрон исмли йигитга турмушга чиқди. Қизни хонадондан узатиш маросимида Азиз Ражабий «Қизим» қўшиғини куйлаган. Никоҳ оқшомида кўплаб хонандалар, хусусан, Насиба Абдуллаева, Улуғбек Раҳматуллаев, «Афруз» гуруҳи иштирок этган.

Азиз Ражабийнинг битта ўғил ва иккита қизи бор. Ўғлининг исми Феруз, қизларининг исми эса Музаяна ва Нармина. Хонанда ва турмуш ўртоғининг тўйига йигирма уч йил тўлган. Ражабийлар 20 аср ўзбек санъатига улкан ҳисса қўшган санъаткорлар сулоласи ҳисобланади. Бу сулоласига Юнус Ражабий асос солган. У 1897 йил Тошкент туғилган ва 1976 йил вафот этган. Ризқи Ражабий унинг акаси. Аҳмад Юнусов, Обид Юнусов, Ҳасан Ражабий, Тоҳир Ражабий Юнус Ражабийнинг ўғиллари. Исъҳоқ Ризқиевич Ражабов Ризқи Ражабийнинг ўғли. Азиз Ражабий Ҳасан Ражабийнинг ўғли.