Қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнес вакиллари — фото
Хусусан, марҳум Мўмин Ориповнинг рафиқаси Зарина Низомиддинованинг холасини қизи ҳисобланади
Ўзбек шоу-бизнесида бир-бири билан қариндошлик ришталарини боғлаган санъаткорлар кўплаб мавжуд. Қуйида уларнинг айримлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Хосият Ҳусанова ва Жаҳонгир Тешабоев.

Жаҳонгир Тешабоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанованинг куёви ҳисобланади. У ёлғиз қизини мазкур актёрга турмушга узатган. Бу актёр «Қадам» сериалидаги салбий образи, шунингдек, Юлдуз Усмонованинг «Таралли-далли» тронасига ишланган клипдаги роли билан барчага танилган.
Зуҳра Ашурова ва Мадина Мухторова.

Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова ҳамкасби Мадина Мухторовага келинойи ҳисобланади. Зуҳра Ашурованинг турмуш ўртоғи Қаҳрамон Ашуров Мадина Мухторованинг акасидир.
Азиза Бегматова ва Иззат Шукуров.

Хонанда Иззат Шукуровнинг отаси «Тож» гуруҳининг солисти бўлган Тожибой Шукуров. Иззат Шукуровнинг она томондан бувиси эса Ўзбекистон халқ артисти, ўзбекнинг чечаси бўлган актриса Азиза Бегматова ҳисобланади.
Камола Орипова ва Зарина Низомиддинова.

Инстаграмъда миллионлаб кузатувчиларига эга блогер Камола Орипова актриса Зарина Низомиддинова билан холавачча ҳисобланади. Маълумот учун, Камола Орипова марҳум Мўмин Ориповнинг рафиқаси.
Ойбек Султонов ва Шаҳзод Султонов.

Шаҳзод Султонов бир пайтлар «Зилола» қўшиғи билан танилган хонанда Ойбек Султоновнинг ўғли ҳисобланади.
Исмоиловалар оиласи ва Бахтиёр Юсупов.

Маҳмуд ва Шоҳида Исмоиловаларнинг уч нафар қизи бор. Уларнинг куёвларидан бири Ўзбек Миллий академик драма театрининг актёри Бахтиёр Юсуповдир.
Жавлон Шодмонов ва Рашид.

«Виа Мароканд» гуруҳи хонандаси Рашид продюсери Жавлон Шодмоновнинг қайнукаси бўлади.
Дониёр Ҳафизов ва Асал Зокирова.

«Виа Мароканд»нинг яккахони Асал Зокирова эса актёр ва режиссор Дониёр Ҳафизовнинг синглиси бўлади.
Даврон Кабулов ва Жамшид Умаров.

Даврон Кабулов «Афрўз» гуруҳи хонандаси Жамшид Умаровнинг божаси бўлади. Жамшид оиланинг тўнғич қизига, Даврон Кабулов эса кенжа қиз Эъзозахонга уйланган.
Диёр Бекжонов ва Жаҳонгир Хўжаев.

«Аристократлар шоу»си билан яхши таниш бўлган Диёр Бекжонов дўсти Жаҳонгир Хўжаев билан муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида унинг холаваччаси билан оила қурган.




