Медиа

Ҳамдам Собировнинг аёли илк бор ўғлининг суратини эълон қилди — фото

Хонанда апрель ойининг бошида ота бўлганди

Ҳамдам Собировнинг аёли илк бор ўғлининг суратини эълон қилди — фото

Хонанда, бастакор Ҳамдам Собировнинг аёли Маржона Собирова илк бор ўғлининг суратини эълон қилди.

Ҳамдам Собиров 11 апрель куни ота бўлганини маълум қилганди. Хонанда ўғил фарзандли бўлган. Унинг кузатувчилари Instagram’да «stories» қўйиб, Ҳамдам Собировни табриклаган. Улар хонандага фарзанди қори бўлишини тилаган.

Хонанданинг турмуш ўртоғи Маржона Собирова 7 май куни Instagram саҳифасида илк бор ўғлининг суратини эълон қилди. Бироқ у фарзандининг юзини кўрсатмасликни маъқул кўрган. Маржона Собирова сурат остига эрини ҳам белгилаб қўйган.

Аввалроқ хонанда қайнонасига 600 миллион сўмлик машина совға қилганди. Унинг қайнонаси билан автосалонда машинани сотиб олаётгани акс этган видео тарқалди. Хонанда унга «Chevrolet Tahoe»ни олиб берган. Ҳозирда унинг нархи 598 миллион сўмдан 948 миллон сўмгача суммани ташкил қилади.

Хонанда қайнанасига фарзандли бўлгани муносабати билан шундай автомобиль олиб берган. У келажакда бундан ҳам яхши машина олишни ният қилган.