Медиа
Алишер Файз концертида ёш мухлисасини саҳнага олиб чиқди — видео
Эъзоза Сайдалиева хонанда унга карантиндан олдин ваъда берганини айтди
Хонанда Алишер Файз концерт дастурида ёш мухлисаси, раққоса Эъзоза Сайдалиевани саҳнага олиб чиқди.
Раққоса Алишер Файз унга карантиндан олдин саҳнага олиб чиқишни вада берганини айтди. У ҳар йили хонанданинг концертига ташриф буюрган ва саҳна пастида рақсга тушган. Бу галги концертда у якка ҳолда, Алишер Файзнинг хоразмча қўшиғига ўйнади.
«3 ёшимдан бери Алишер Файзнинг концертига ташриф буюраман. Пастда ўйнаганман. Ҳар йили саҳнага олиб чиқиб ўйнатган. Карантиндан олдин ‘Сизга ўзингизга мос қўшиқ ёзиб, саҳнага олиб чиқаман’, деб ваъда берганди. Бугунга насиб қилган экан. Карантиндан кейин зўр янгилик бўлди», — дейди Сайдалиева Эъзоза.




