«Афруз» гуруҳи вакили Музаффарнинг яқинлари туғилган куни муносабати билан унга сюприз тайёрлади — видео
«Афруз» гуруҳи вакили Музаффар Бобоҳонов 2 октябрь, шанба куни 36 ёшга тўлди. Туғилган куни муносабати билан яқинлари ва дўстлари сюрприз тайёрлади. Тунда осмонга салютлар отилди ва ерга қизил гилам тўшалди. Хонанда 1985 йил 2 октабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Музаффар ва Жамшидларнинг саънатга бўлган қизиқиши ҳамда уларнинг қўшиқ куйлаш маҳорати сабаб 2003 йил йигитлар «Афруз» […]
«Афруз» гуруҳи вакили Музаффар Бобоҳонов 2 октябрь, шанба куни 36 ёшга тўлди.
Туғилган куни муносабати билан яқинлари ва дўстлари сюрприз тайёрлади. Тунда осмонга салютлар отилди ва ерга қизил гилам тўшалди. Хонанда 1985 йил 2 октабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Музаффар ва Жамшидларнинг саънатга бўлган қизиқиши ҳамда уларнинг қўшиқ куйлаш маҳорати сабаб 2003 йил йигитлар «Афруз» гуруҳини ташкил этишади. Улар болаликдан мактабда бир синфда таҳсил олишган. Ҳаттоки синф ва мактаб тадбирларида бирга қўшиқ ижро этарди. Шу-шу улар 11-синфни тамомлаш арафасида гуруҳ ташкил этиб, ушбу гуруҳ номини «Афруз» деб номлаган. Афруз — бу яхши кун деган маънони англатади. «Афруз» гуруҳи Бобур Умаров, Шахноз, Элдор каби шоирлар ва бастакор Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда ижод қилади.




