Кино

Ўзбекистонда кино соҳаси бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида кино соҳаси бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Кинематография агентлигининг маълум қилишича, Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиалининг очилишига бағишлаб ўтказилган анжуманда бир қатор хорижий олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Меҳмонлар кинофестиваль доирасида ўтказилаётган бир қатор тадбирлар ҳақида сўз юритган. Шунингдек, Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали очилишини […]

Ўзбекистонда кино соҳаси бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида кино соҳаси бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.

Кинематография агентлигининг маълум қилишича, Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиалининг очилишига бағишлаб ўтказилган анжуманда бир қатор хорижий олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Меҳмонлар кинофестиваль доирасида ўтказилаётган бир қатор тадбирлар ҳақида сўз юритган. Шунингдек, Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали очилишини кино соҳасидаги катта янгилик, дея таъкидлаган.

Конференция давомида Қозоқ илмий-тадқиқот маданият институти бош директори Андрей Хазбулатов, Истанбулнинг Бахчишир университети кино департаменти раҳбари Нилай Улусой, Новосибирск давлат архитектура, дизайн ва санъат университети ректори Багрова Наталя каби олий таълим муассасалалари раҳбарлари ўз фикрларини билдирган.