Кино

«Warner Bros» компанияси «Матрица 4» туфайли қанча маблағ йўқотгани аниқ бўлди

Фильмнинг янги қисми 2021 йилнинг 16 декабрида катта экранларга чиққан

«Warner Bros» компанияси «Матрица 4» туфайли қанча маблағ йўқотгани аниқ бўлди

«Матрица» фильмининг янги қисми муваффаққиятсиз кинофильмлар қаторига киритилди ва бу сабаб Warner Bros компанияси кинокартинадан қанча зарар кўргани маълум бўлди.

Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган «Матрица 4: Тирилиш» фантастик фильми «Warner Bros» компаниясига 100 миллион доллардан ортиқ зарар келтирди. Лойиҳага ажратилган маблағ эса 250 миллион долларни ташкил қилади ва фильм шу вақтга қадар умумий 125 миллион доллар фойда келтирган. Зарарнинг кўп қисми фильм рекламалари ва ишлаб чиқариш студияларига сарфланган.

Шу билан бирга, «Матрица 4: Тирилиш» фильми премьера кунларидаги томошалар сони бўйича ҳам стриминг етакчилари қаторига кира олмади. Лойиҳа продюсери Жеймс Мактиг тўртинчи қисмнинг суратга олинишидан олдин уни даромадли лойиҳалар қаторига киришини тахмин қилган эди. Айнан шунинг учун у фильмнинг кейинги қисмини яратиш ниятида бўлган. Фильм режиссёри Лана Вачовски афсонавий трилогиянинг давомини суратга олиш истагини билдирганида, студия раҳбарияти бу таклифни унча маъқулламаган.

Аввалроқ «Матрица» фильми дунё бўйлаб қанча даромад келтиргани ҳақида хабар берилган эди.