Кино

Сериаллар жанги: Мухлисларни кўришга мажбур қиладиган 10 та турк сериали

Қуйида шу сериалларнинг рейтинги келтирилади

Сериаллар жанги: Мухлисларни кўришга мажбур қиладиган 10 та турк сериали

Турк сериалларининг орасида шундайлари борки, улар ўз воқеаларининг қизиқарлилиги ва шиддатлилиги билан мухлисларни кўришга мажбур қилади. Қуйида шу каби турк сериалларининг рейтинги келтирилади.

«Курт Сеит ва Александра» 2014 йил

Сериал воқеалари ХХ аср бошларида содир бўлади. Офицер Курт Сеит Эминов (Киванч Татлитуг) диний урф-одатларни ҳурмат қиладиган инсон ва у ўғлини аслзода мусулмон қизга уйлантирмоқчи бўлади. Курт базмларнинг бирида рус қизи Александра Верженскаяни (Фара Зейнеп Абдулла) севиб қолади. Қрим-татар зобити ва рус қизи оғир дамларда бирга бўлишга ҳаракат қилади.

У зодагон оилага мансуб қиз. Ёшлар ўртасида алангаланган туйғуларини Октябрь инқилоби синовдан ўтказади. Александра севгилиси билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади, Курт эса оила қуриш ниятини эълон қилади ва қизни ота-онасига олиб келади. Бош қаҳрамоннинг отаси Курт ва Александрани ўз яқинларидан воз кечишга ва Истанбулга боришга ундайди. Турк сериалининг режиссёри Ҳилол Сарал. Сериал 2 та фаслдан иборат ва унинг жанри тарихий, романтика ва уруш ҳисобланади.

«Маликам, энди қара» сериали 2016 йил

Ҳаёт (Ҳанде Эрчел) Гиресун шаҳридан келгач ўзини бошқа одам сифатида кўрсатиб, Сарт модалар уйига ишга киради. У ерда бош қаҳрамон бой меросхўр Мурат (Бурак Дениз) билан учрашади. Мурат аёллар орасида машҳур бўлган, лекин ҳеч бир қиз дўстларига алоҳида туйғулари йўқ йигит сифатида тасвирланади.

Ҳаёт ва Муратнинг биринчи учрашуви жанжал билан якунланади. Муратнинг менсимайдиган муносабати туфайли ёшлар ўртасида низо келиб чиқади, Ҳаёт эса бунга чидаб туролмайди. Бироқ, тез орада нафрат муҳаббатга айланади. Сериал 1 фаслдан иборат ва комедия ва мелодрамма жанрида.

«Таъқиқланган севги» сериали 2008-2010 йиллар

Сериалда бева аёл Аднан (Селчук Ёнтем) ўн йилдан кўпроқ вақт олдин турмуш ўртоғини дафн қилгани ва ўшандан бери тушкунликка тушиб қолгани ва ундан кейинги воқеалар баён этилади. У бадавлат одам бўлиб, Истанбулдаги энг машҳур уйлардан бирида яшайди ва қизи Ниҳал (Ҳазал Кая), ўғли Булент (Батухан Караджакая) ва жияни Беҳлул (Киванч Татлитуғ)ни тарбиялайди. «Таъқиқланган севги» турк сериалининг режиссёрлари Ҳилол Сарал ва Месуда Эрарслан ҳисобланади. Сериал драма ва мелодрама жанрида бўлиб, 2 фаслдан иборат.

«Ижара учун севги» сериали 2015-2016 йил

Турк сериалининг сюжети ёш бизнесмен Омер (Бариш Ардуч) атрофида бўлиб, у моделлик бизнесида ишлайди. Оила қуришга эътиборсизлиги унинг холаси Нериманни (Нергис Кумбасар) хавотирга солади, шунинг учун у жиянига қиз излайди. Нериман пул эвазига Омерга ошиқ қиз ролини ўйнашни таклиф қилади ва холасининг мақсади нафақат жиянининг шахсий бахти, балки келажакда турмуш қурганидан кейин ўз манфаати учун ҳам фойдали бўлишини ўйлайди. Сериал мелодрама ва комедия жанрида бўлиб, 2015-2016 йил суратга олинган.

«Беқарор» сериали 2019-2021 йил

Сериал воқеалари Туркиянинг Мидят вилоятида содир бўлади. Ёш ва гўзал қиз Рейян (Эбру Шаҳин) Ҳазар Шадўғлининг (Серҳат Тутумлуэр) ўгай набираси бўлиб, уни кўп йиллар давомида оила аъзоси сифатида қабул қилмайди. Бир куни Рейян Миран Асланбей (Оқин Акйнёзу) билан учрашади ва уни севиб қолади. Йигит худбин мақсадларни кўзлаб, қаҳрамонга яқинлашади: у қизнинг бувисидан, яъни Ҳазардан ўч олмоқчи бўлади. Аммо қасос олиш йўлидаги Миран Рейянни чин дилдан севиб қолади. Сериал 3 фаслдан иборат бўлиб, мелодрама ва драма жанрида.

«Севги изтироби» сериали 2015- 2017 йиллар

Сериалнинг бош қаҳрамонлари бадавлат тадбиркорнинг қизи Ниҳон (Неслиҳан Атагул) ва оддий сартарош ва талаба Кaмол (Бурак Ўзчивит). Ҳеч қачон рад жавобини олмаган бойнинг ўғли Aмир (Каан Ургангиоғлу) Ниҳаннинг муҳаббатига эришмоқч бўлади, бироқ Ниҳон унинг муносабатини рад этади. Ниҳаннинг отаси катта миқдорда қарздор бўлиб, қизини Aмирга турмушга беришга рози бўлади. Ниҳон эса оддий оиладан чиққан Кaмолни ёқтириб қолади. Сериал мелодрама жанрида бўлиб, дунёнинг кўплаб мамлакатларига сотилган.

«Эшигимни сен қоқ» сериали 2020 йил

Сериалда Эда (Ҳанде Эрчел) холасининг гул дўконида ишлайди ва чет элда пейзаж меъмори бўлишни орзу қилади. Бир куни у шундай имкониятга эга бўлади: таниқли тадбиркор Серкан Балат (Керем Бурсин) Эда каби истеъдодли инсонлар учун стипендиялар таъсис этади. Ўзининг орзусидан бир қадам қолган Эда бизнесмен билан учрашишга ва унга танловдан ютган маблағини ололмаганини айтишга қарор қилади. Сериал дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатига сотилган.

«Чолиқуши» сериали 2013-2014 йиллар

Фахрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит муносабатларини бошлаб берган, Туркиянинг энг яхши сериалларидан бири «Чолиқуши» сериали ҳисобланади. Сериалда Фериде (Фахрие Эвжен) ўз холасининг ўғли Камронга кўнгил қўяди. У катта бўлгач ўз қишлоғидаги ҳамма қизлар севиб қолган Камронни ёқтириб қолганини англайди. Ушбу сериал драма ва мелодрама жанрида бўлиб, миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган.

«Оқшом қироличаси» сериали 2016 йил

Селин (Мaрьям Узерли) Францияда яшайди ва кичик парфюмерия дўконини бошқаради. Сериал воқеалари давомида ота ва ўғил бир қизни ёқтириб қолади. Шу сабаб улар ўртасида турли хил низолар келиб чиқади. Бу сериалга ҳам «Муҳташам юз йил»  сериали режиссёрлари бошчилик қилган. «Оқшом қироличаси» ҳам мелодрама ва драма жанридаги сериаллар қаторига киради.

«Муҳташам юз йил» сериали 2011-2014 йиллар

Тарихий воқеалар асосида суратга олинган сериал Султон Сулаймон (Ҳалит Эргенч) ҳукмронлиги ва ХVI асрдаги Усмонлилар империясининг сарой ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Украиналик руҳоний Александрнинг қизи (Мерем Узерли) қрим татарлари томонидан қўлга олинади ва улар қизни Сулаймонга «экзотик» совға сифатида Истанбулга юборади. Православ насроний аёл ҳукмдорнинг канизаги бўлиб, исломни қабул қилади ва Александра Анастасия Лисовска исмли янги ном олади. У ақлли, истеъдодли бўлгани учун «ҳарамдаги қиз» мақомини тезда «Султоннинг севимли канизаги»га ўзгартиради. Сериал тўрт фаслдан иборат ва тарихий, биографик, ҳарбий жанрларни ўз ичига олади.

Аввалроқ Севги ва нафрат ёнма-ён тасвирланган энг яхши турк сериаллари маълум қилинган эди.