Кино

«Ўргимчак одам» фильмининг янги қисмида ким бош ролни ўйнагани маълум бўлди

Бу ҳақда фильм продюсери маълумот берди

«Ўргимчак одам» фильмининг янги қисмида ким бош ролни ўйнагани маълум бўлди

«Marvel» кинокомпаниясининг энг муваффаққиятли лойиҳаларидан бири «Ўргимчак одам» кинокартинаси бўлди. Фильмнинг янги қисмида ким бош рольни ўйнагани маълум қилинди.

Жаҳонга машҳур «Ўргимчак одам» фильмининг янгича талқинида бош ролни қайси актёр ижро этгани ҳақида фильм продюсери Эми Паскал маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, бу сафар ҳам ўргимчак одам ролини таниқли актёр Том Ҳолланд ижро этган ва «Марвел» кинокомпанияси у билан яна ҳамкорлик қилади.

«Биз Том Ҳолланд билан ‘Ўргимчак одам’ фильмининг кейинги қисмини суратга олдик. Бу сафар ҳам ‘Марвел’ кинокомпанияси у билан ҳамкорликда иш олиб боради. Ҳозирги қисм суртага олинди ва у трилогия бўлди, аммо бу фильмнинг сўнгги қисми эмас», — дейди фильм продюсери Эми Паскал.

Фильмнинг янги қисми «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» деб номланади ва унинг премьераси 15 декабрда бўлиб ўтади. Шу вақтга қадар фильмнинг бир нечта қисмлари катта экранларда намойиш этилган. Ушбу фильмнинг «Ўргимчак одам: уйдан олисда», «Ўргимчак одам: уйга қайтиш» қисмлари бир қанча халқаро мукофотларга сазовор бўлган.