«Оскар» мукофоти совриндор Никита Михаилков Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида ўз фикрларини билдирди
«Оскар» мукофоти совриндори, режиссёр, киноактёр Никита Михаилков Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестевалининг қайта тиклангани қувончли ҳодиса. Шунингдек, ҳар йили Ўзбекистонда фестиваль ўтказилишидан умидвор эканини билдирган. «Ипак йўли дурдонаси Тошкент халқаро кинофестевалининг қайта тиклангани жуда қувончли ҳодиса. Вақтида бу фестиваль ўз даврининг ноёб ва ўзгача байрами […]
«Оскар» мукофоти совриндори, режиссёр, киноактёр Никита Михаилков Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Унинг таъкидлашича, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестевалининг қайта тиклангани қувончли ҳодиса. Шунингдек, ҳар йили Ўзбекистонда фестиваль ўтказилишидан умидвор эканини билдирган.
«Ипак йўли дурдонаси Тошкент халқаро кинофестевалининг қайта тиклангани жуда қувончли ҳодиса. Вақтида бу фестиваль ўз даврининг ноёб ва ўзгача байрами эди. Ҳозир бу қадриятлар қайта тикланаётгани ўзбек киносига янги руҳият ва куч бағишлаётганига ишонаман. Умид қиламанки, энди ҳар йили шу пайт сизлар билан Ўзбекистонда халқаро кинофестевалда учрашамиз», — дейди киноактёр.
Маълумот учун, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестевали 3 октябрга қадар давом этади.




