Кино

«Олтин глобус» мукофотининг барча йўналиш ғолиблари маълум қилинди

Қуйида улар ҳақида маълумот келтирилади

«Олтин глобус» мукофотининг барча йўналиш ғолиблари маълум қилинди

Кинемотография ва телевиденида соҳасининг энг муносибларига бериладиган «Олтин глобус» мукофотининг навбатдаги 79 тақдирлаш маросими ғолиблари маълум қилинди. 

Натижаларга кўра, «Йилнинг энг яхши фильмлари» номинациясида «Вестсайд ҳикояси» комедияси ва «Ит салтанати» драмаси, «Чет тилидаги энг яхши фильм» деб Япония киноиждокорлари томонидан сурaтга олинган «Машинамнинг рулига ўтир» драмаси ғолиб деб топилди. «Йилнинг энг яхши сериаллари» номинатциясида эса «Меросхўрлар» ва «Ерости темир йўллари» сериаллари ғолиб сифатида тақдирланди.

«Йилнинг энг яхши драма актёри» номинациясида актёр Уилл Смитт, Никол Кидман, «Йилнинг энг яхши комедик актёри» Рейчел Зеглер, Эндрю Гарфилдга насиб этди. «Йилнинг энг яхши иккинчи пландаги актёри» номинациясида Коди Смит-Макфи ва Арина Дибос ғолиб бўлди.

Мусиқа йўналишида «Йилнинг энг яхши soundtrack ижрочиси» Ҳанс Зиммер ва «Йилнинг энг яхши мусиқаси» номинациясида Билли Айлишнинг «No time to Die» мусиқаси ғолиб бўлган.

Маълумот учун, 2022 йилги «Олтин глобус» мукофотининг тақдираш маросими Голлиивуд юлдузлари ва журналистлар ишитирокида ўтказилган. Тадбир жонли эфирда намойиш этилмаган ва ғолиблар «Олтин глобус» мукофотининг расмий веб-сайтида эълон қилинган.