Кино

Олий табақа вакиллари ҳақидаги энг яхши фильмлар эълон қилинди

Қуйида шу ҳақда маълумот берилади

Олий табақа вакиллари ҳақидаги энг яхши фильмлар эълон қилинди

Жаҳон кинофильм мавзулари ичида олий табақа вакиллари ҳақида суратга олинган фильмлар томошабинларнинг эътиборини тортади. Қуйида шу мавзудаги мухлислар меҳрига сазовор бўлган кинофильмлар келтирилади.

«Лаззатланиш» фильми

Режиссёр Вуди Алленнинг ХХ асрнинг ўттизинчи йиллардаги Боҳемияликлар ҳақидаги носталжик фильми. Бобби (Жесси Эйзенберг) яҳудий оиласида туғилган. Боббининг акаси тунги клуб эгаси бўлади ва ундан ёрдам сўрайди, бироқ Бобби ўз омадини Голливудда синаб кўришга қарор қилади. Филнинг амакиси(Стив Карелл) эса ўша ерда яшайдиган таниқли продюсер бўлади. Кейинчалик Бобби бир қизни севиб қолади, бироқ қиз бу севгини рад этади, чунки унинг севгилиси бўлади. Қиз билан ажралиши Боббининг ҳаётини ўзгартириши учун кучли туртки бўлади.

«Айбсизлик даври» кинофильми

Эдит Уортоннинг туйғулар ва бурч ҳақидаги романига ишланган кинофильмда адвокат Ньюленд Арчер (Даниел Дай-Люис) Мей Велендга (Винона Райдер) уйланмоқчи бўлади, бироқ тасодифан унинг қариндоши Эллен Оленска (Мишел Пфайфер) билан учрашиб қолади. Бу аёл ўзининг хулқ-атвори ва обрўси билан Арчерни ҳайратда қолдиради. У ўзини алдаган эрини ташлаб кетади ва у билан ажрашмоқчи бўлади. Аммо Ньюленд унга ҳамроҳ бўлиб, аста-секин у билан муносабатлари яхшиланади.

«Фаолият ярмаркаси» кинофильми

Уиллям Текерей романи асосида яратилган фильмда Бекки Шарп (Рис Уизерспун) ва Эмилия Седли (Ромола Гараи) Мисс Пинкертон ва бошқа қаҳрамонларнинг ҳаёти ҳикоя қилинади. Эмилия капитан Жорж Осборн билан турмуш қуришни орзу қилса, Беккининг укаси эса Жозефни мафтун этишга ҳаракат қилади. Осборн дўстини унга мос келмаслигига ишонтириб, режаларини пучга чиқаради.

«Буюк Гетсби» кинофильми

«Буюк Гетсби» кинофильми жавобсиз севги ҳақидаги Баз Луҳрманнинг замонавий драмаси ҳисобланади. Университет битирувчиси Ник Керроуэй (Тоби Магуайр) сирли бой одам Жей Гетсбидан (Леонардо Ди Каприо) дабдабали зиёфатларидан бирига таклифнома олади. Гетсби Никнинг амакиваччаси Дейси Бюкенанни (Кери Муллиган) севиб қолади. У бир кун Дейсини зиёфатга таклиф қилади ва шу билан бирга Жей Никдан улар учун учрашув ташкил қилишни сўрайди. Узоқ кутилган учрашув эса фожиа билан якунланади.

«Андиша ва ғурур» кинокартинаси

Жейн Остиннинг шу романи асосида суратга олинган фильмда вилоят зодагонларининг ҳаёти батафсил тасвирлаб берилган. Элинор, Марианна ва Маргаретнинг онаси Дашвуд хонимнинг (Жемма Жонс) ҳамма бойлиги ўгай акасининг қўлига ўтади. Улар оталарининг ўлимидан сўнг катта ҳовлидан оддий уйга кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Ақлли Элеонор (Эмма Томпсон) қайнонасининг укаси уятчан Эдвардни (Хю Грант) яхши кўриб қолади. Унинг опаси Марианна (Кейт Уинслет) Уиллобини (Грег Уайз) севиб қолади, гарчи у бадавлат полковник Брандонни (Алан Рикман) яширинча севишини билса ҳам. Аммо иккала опа-сингил ҳам бахт йўлида жуда кўп хатоларга йўл қўяди.

«Мэнсфилд-парк» кинокартинаси

Жейн Остиннинг бошқа бир романига ишланган кинофильм Фаннининг (Франсес ЎСоннор) ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Қариндошлари унга нафрат билан муносабатда бўлади, фақат кичик амакиваччаси Эдмунд (Жонни Ли Миллер) Фанни учун чин дилдан ғамхўрлик қилади. Қиз ҳам уни яхши кўради. Эдмунднинг ўзи зукко Мери Кроуфордга (Амбет Девидтс) ошиқ бўлади.

Аввалроқ коинот сирлари ҳақида суратга олинган энг яхши фильмлар ва 2021 йилнинг энг ёмон фильмлари маълум қилинган эди.