Кино

«Оила учун» сериали воқеалар ривожида Кадир ўлдирилади. Унинг қотили ким?

У ўлимидан аввал ота-онасининг қотили ким эканини билиб қолади

«Севимли» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Оила учун» сериали воқеалар ривожида бош қаҳрамонлардан бири Кадир вафот этади.

Сериал воқеалари давомида Мелиса Кадир билан кўришишга борган пайти онаси Небаҳат телефон қилиб чақиради. Мелиса онасининг олдига борганда, уни сиқувга олади. У дугонлари билан бўлганини айтиб деб жавоб беради. Бироқ онаси унинг дугоналари билан гаплашганини, улар эса Мелиса билан кўришмаганини таъкидлашганини айтади. Шунда Мелиса «Мен Кадир билан эдим. Мен уни севаман», дейди. Бу гапларни отаси Акиф эшитиб қолади ҳамда қизига Кадир билан кўришмаслиги кераклигини тайинлайди. Агар айтганини қилмаса, Кадирнинг ука-сингилларини мактабдан ҳайдашини айтади. У иложсизликдан рози бўлади.

Кадир ота-онасининг ўлимида Акифнинг қўли борлигини билиб қолади. Кейин уни дўппослайди. Бироқ уни ўлдирмаслигини, полиция қўлига топширишини айтади. «Умрингнинг сўнггига қадар қамоқда чирийсан», дейди Кадир. Ўша пайти у ортига қайтади. Йўлда Мелиса дугонасининг машина ҳайдаб кетаётган бўлади. У машина ҳайдашни яхши билмагани учун қарама-қарши томондан келаётган мототциклда билан тўқнашиб кетади. Кадирнинг орқасидан Мелисанинг отаси Акиф келаётган бўлади. Улар ҳам машинадан тушади. Қизиғи, мотоциклда унинг севгилиси Кадир бўлган. Мелиса Кадир эканини билиб қолгач, телба бўлиб қолади. У «Кадирни мен ўлдирдим», дея тинмай такрорлайди. Акиф Қадирни шифохонага олиб боради ва у ўша ерда севгилиси кўз юмади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kardeslerim Dizisi (@kardeslerim)