Кино

«Мактаб» сериалида ўқитувчига қилинган уятсиз ҳазилдан мақсад нима бўлган?

Фильм сценаристи мазкур саволга жавоб берди

«Мактаб» сериалида ўқитувчига қилинган уятсиз ҳазилдан мақсад нима бўлган?

Cценарист, актёр Бекзод Янгибоев «Мактаб» веб-сериалидаги уятсиз ҳазилдан кўзланган мақсад нималигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мактабда болалар ҳозир шундай уятсиз ҳазиллар қиляпти ва истаган гапини гапиряпти. Актёр бундан кўзланган мақсад ота-оналарга ‘болаларингиз шу каби ишларни қиляпти уйғонинглар’, дейиш эканини айтди. Бироқ ҳозир шу ишни қилганидан афсусланишини таъкидлади.

«Мактабда ҳозир болалар шундай. Уятсиз ҳазиллар қиляпти, хоҳлаган гапини гапиряпти. Бундан мақсад ота-оналарга уйғонинглар, болаларингиз мана шундай ишларни қиляпти деган нарсани бериш эди. Биринчи ишим бўлгани учун сал қаттиқ ҳазилни ҳам кўтаради деган мақсадда қўйган бўлишим мумкин. Ҳозиргача шундай қилганимга афсусланаман», — дейди у.