Кино

«Кальмар ўйини» сериалининг иккинчи фасл тафсилотлари маълум бўлди

Бу ҳақда фильм режиссёри маълумот берди

«Кальмар ўйини» сериалининг иккинчи фасл тафсилотлари маълум бўлди

«Йилнинг энг яхши сериаллари» рўйхатидан жой эгаллаган «Кальмар ўйини»нинг иккинчи фаслдаги айрим воқеалар тафсилоти маълум қилинди.

«Neftlix»даги энг даромадли сериаллар рўйхатида юқори ўринда турадиган «Кальмар ўйини»нинг режиссёри Хван Донг Хёк сериалнинг икккинчи фасл тафсилотлари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, сериалдаги бош қаҳрамон 456 рақамли иштирокчи Сонг Ки Хун ўйинни бутунлай тўхтатиш учун яна унда қатнашади. Бу сафар ҳам унга қарама-қарши турадиган кучли рақиб пайдо бўлади. Улар ўртасидаги зиддият тобора кучайиб боради ва финалда ҳам бир-бири билан тўқнаш келади. Ўйин якунида икки рақибнинг муносабатида туб бурилиш ҳосил бўлади.

«Сериалнинг иккинчи фаслида ҳам Сонг Ки Хун иштирок этади. Воқеалар ривожида у бир неча бор ўлим билан юзма-юз келади ва жуда қаттиқ бардоши туфайли тирик қолади. Ўйинда у билан тенг кучга эга янги рақиб пайдо бўлади ва улар финалда тўқнаш келади. Ўйин бу сафар ҳам якунига етмаслиги мумкин»,— дейди сериал режиссёри.

Аввалроқ, «Кальмар ўйини»нинг режиссёри сериалнинг қандай якун топиши ҳақида маълум қилгани тўғрисида хабар берилган эди.