Кино

«Кальмар ўйини» ҳам, «Жаҳаннам чақириғи» ҳам эмас: «Netflix»да энг кўп кўрилган сериал маълум қилинди

У «Netflix»да 69 миллион соат кўрилган

«Кальмар ўйини» ҳам, «Жаҳаннам чақириғи» ҳам эмас: «Netflix»да энг кўп кўрилган сериал маълум қилинди

«Netflix»да қисқа вақт ичида энг кўп кўрилган сериаллар «Кальмар ўйини» ва «Жаҳаннам чақириғи» энди юқори ўринда эмас. Сабаби Испания ва «Netflix» ҳамкорлигида суратга олинган янги сериал етакчи ўринга чиқди ва ушбу икки сериални ортда қолдирди.

Ҳозирда «Netflix»да етакчи ўринда турган Испаниянинг «The Queen of Flow» сериалининг иккита мавсуми 69 миллион соат кўрилди ва энг юқори натижани забт этди. Ушбу сериал «Кальмар ўйини»ни ортда қолдирган, 67,5 миллион соат кўрилган «Жаҳаннам чақириғи» сериалини ҳам ортда қолдирди.

Сериалнинг асосий мазмуни 25 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган ёзувчининг ҳаёти ҳақида. У 17 йил қамоқ жазосини ўтайди ва полиция ходимлари билан келишиб шартли равишда озодликка чиқади. Унинг ишлари яхшилана бошлайди, бироқ тақдир унга янги, кутилмаган синовларни тақдим этади. «Тhe Queen of Flow» сериали 2018 йилдан катта экранларда намойиш этилган ва унда 170 дан ортиқ актёр ва актрисалар роль ижро этган.

Аввалроқ, «Кальмар ўйини» сериалнинг бош қаҳрамони «Қоғоз бино» сериалининг корейсча талқинида роль ижро этиши ҳақида хабар берилган эди.