Кино

Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм премьера қилинди

Тошкент шаҳридаги Адиблар ҳиёбонида 26 сентябрь куни адиб Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм премьера қилинди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Фильм «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда» деб номланади ва Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорликда суратга олинган. Кинокартина маърифатпарвар адиб Зокиржон Холмуҳаммад […]

Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм премьера қилинди

Тошкент шаҳридаги Адиблар ҳиёбонида 26 сентябрь куни адиб Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм премьера қилинди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фильм «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда» деб номланади ва Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорликда суратга олинган. Кинокартина маърифатпарвар адиб Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳаёти ва ижодига бағишланган. У Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқ асосида яратилган.

Ҳиёбонда премьерадан аввал талабалар иштирокида саҳна кўриниши тақдим этилган. Фильм сценарий муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов, композитор Абулқосим Муинзода, картина директори Шуҳрат Балтабаев. Фильмда Шафоат Раҳматуллаева, Расулхон Қодирхонов, Муҳаммадсоли Юсупов, Глеб Голлендер, Миркамол Қорабоев, Юлдуз Пайзиева, Бобур Айтмагамбетов каби актёрлар роллар ижро этган.