Кино

Беҳзод Муҳаммадкаримов «Қодирхон» сериалидаги образи ҳақида фикр билдирди

«Режиссёрлар шу образда мени кўришган бўлса керак», — дейди у

Беҳзод Муҳаммадкаримов «Қодирхон» сериалидаги образи ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов «Қодирхон» сериалидаги образи ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Қодирхон образи камчиликсиз, идеал одам. Актёр ўзининг ҳаётда камчиликлари кўп эканини айтди. Беҳзод Муҳаммадкаримов қайсидир жиҳатлари тўғри келгани учун режиссёрлар уни танлаганини таъкидлади.

«Мен бу нарсага аниқ қилиб жавоб беролмайман. Чунки кинодаги Қодирхон камчиликларсиз жуда идеал одам. Менинг ҳаётда камчиликларим, хатоларим кўп бўлган. Балки қайсидир томонларим кўпроқ тўғри келган бўлса керак, режиссёрлар мени танлашибди», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беҳзод Муҳаммадкаримов Мирза Азизовнинг вафотидан кейин қийналганини ҳақида хабар берилганди.