«Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильми премьера қилинди
Алишер Навоий номидаги киносаройда 4 октябрь куни «Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильми премьера қилинди. Премьерадан аввал адиб ҳайкалига гулчамбар қўйилган. Сўнг, кинозалда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари ва университет талабалари иштирокида бадиий кеча ташкил этилган. «Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильми Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган […]
Алишер Навоий номидаги киносаройда 4 октябрь куни «Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильми премьера қилинди.
Премьерадан аввал адиб ҳайкалига гулчамбар қўйилган. Сўнг, кинозалда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари ва университет талабалари иштирокида бадиий кеча ташкил этилган. «Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильми Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириғи асосида яратилган.
Сценарий муаллифлари Фаррух Жабборов, Иқбол Қўшшаева ва Умид Хамдамов, постановкачи режиссёр Умид Ҳамдамов, операторлар Жаҳонгир Ибрагимов, Жаҳонгир Абдураҳмонов, иккинчи режиссёр Шаҳноза Сирожиддинова, продюсер Анвар Мадраимов, постановкачи рассом ва либосчи Анастасия Сущук, гримёр Галина Иванова.




