Жўрабек биринчи хотини билан нега ажрашганини айтди
«Мен уйланишга бошқача қарайман», — дейди у
Хонанда Жўрабек YouTube’даги «Birzum Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ўзидан бошқани севиб қололмаслиги ва биринчи турмуши билан ажрашгани ҳақида айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, романтик ҳаётни истаган. Хонанда иккала турмушида ҳам уйланишга тайёр бўлмаганини айтди. Шунингдек, Жўрабек масъулиятни ҳис ва иккала аёлига ҳам севмай уйланганини таъкидлади.
«Мен уйланишга бошқача қарайман. Кинолардагидек романтикани ва бошқа миллатли қизни хоҳлардим. Биринчи турмушимда ҳам, иккинчисида ҳам уйланишга тайёр эмасдим. Ҳаётга бошқача қарайман. Қариндошлар ҳам, турмуш ўртоғим ҳам ўзингиз ҳам ёш боласиз дейди. Масъулият деган нарсани ҳис қилмайман. Иккала турмуш ўртоғимга ҳам севмай уйланганман», — дейди хонанда.
Жўрабек биринчи турмушида мажбурлаб уйлантиришгани, иккинчисида эса ўзи танлаб уйланганини айтди. Хонанданинг сўзларига кўра, ҳозирги рафиқасини интернетда кўриб қолган ва суриштирган. Устозлари эса унга қизни мақташгани ҳақида гапирди. Шунингдек, Жўрабек ўзидан бошқа ҳеч кимни севиб қола олмасам керак деган фикрга келганини таъкидлади.
«Биринчи марта уйланганимда мажбур қилишган. Иккинчисида танлаш ҳуқуқи бўлди. Кимга хоҳласанг уйлан дейди. Менинг ниятим корейсга уйланиш эди. Бироқ бошқа миллaтдан сўкмайдигaн, сигарет чекмайдиган қизни топа олмадим. Однакласникини кўриб ўтирганимда, битта қизнинг расмига кўзим тушиб қолди. Кўринишидан хушчақчаққа ўхшади. Жисмоний тарбия институтида ўқир экан. У ерда дўстларим, устозларим бор. Уларда ўша қизни суриштирдим. Ҳамма мақтади. Кейинчалик ўзимдан бошқани севиб қола олмасам керак деган фикр келди», — дейди у.




