«Унга ошиқ бўлмаганман». Имрон Дурдона Қурбоновага видеомурожаат қилганининг сабабини айтди
Аввалроқ Дурдона Қурбонова у хотинидан қўрққани сабабли клипга таклиф қилмаганини айтган
Хонанда Имрон актриса, хонанда Дурдона Қурбоновага нима сабабдан «ответ» қайтарганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Дурдона Қурбоновага ошиқ бўлмаган, лекин одамлар турли миш-мишлар тарқатган. Ҳатто кўплаб инсонлар унга сўкиб, ҳақоратли гаплар ёзган. Имрон шу сабабли видеомурожаат қилишга мажбур бўлган.
«Дурдона мендан 6-7 ёш кичкина. Direct’им тўлиб кетди. Баъзида сўкиб ёзадиганлар ҳам бўлиб қолади. Одамлар ҳозир ўзи хоҳлагандай ўйлаяпти. Мен унга ошиқ бўлмаганман. Агар шундай бўлганда аллақачон уйланиб олардим. Direct’им тўлиб кетгани учун мен мурожаат қилдим», — дейди у.
Мавзуга доир:
-
«Битта-битта ойдинлик киритмоқчиман». Имрон нега Дурдона Қурбоновани тўйига таклиф қилмаганини айтди
-
«Ўзингиз ҳам менинг қанчалик ҳақ эканимни тушуниб турибсиз». Имрон Дурдонага «ответ» қайтарди
-
Имрон хотини рашк қилгани сабаб Дурдона Қурбонова билан ижодни тўхтатдими?
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имрон фақат жонли ижрода куйлашининг сабабини айтгани, у онаси сабабли олийгоҳни ташлаб кетгани, Хонанда қизлар учун кастинг эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.