«Умр йўлдошимни йўқотгандим». Ёдгора Зиёмуҳаммедова саҳнадан ҳайдалгани ҳақида
«Шундай қилиб секин-секин орқага кета бошладим», — дейди у
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибаси, Ёш томошабинлар театри актрисаси Ёдгора Зиёмуҳаммедова театр саҳнасидан ҳайдалгани ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, уларга дублёр роли, ёш актрисаларга бош роль берилади. Шу сабабли актриса уни саҳнадан тушириб юборишганини айтди. Шунингдек, Ёдгора Зиёмуҳаммедова режиссёр унинг ўрнига ёш актрисани қўйганини таъкидалди.
«Ҳамма ўзини театрнинг керакли инсони ҳисоблайди. Битта асар олинади. Бизга дублёр роли берилади. Энди танилаётган инсонларга бош роль бериб, олдига чиқариб қўйилади. Шунда сизни саҳнадан чиройли қилиб тушириб юборишади. Бу воқеа менда бўлган. Мен ҳамма нарсани тушуниб турибман. Бундай нарса менга қаттиқ тепкидай бўлган. Чунки ўша пайтда умр йўлдошимни йўқотгандим. 3 нафар фарзандимни боқишим керак эди. Шундай пайтда менга бош роль ва дублёр берилди. Ҳамманинг олдида уялиб қолмаслик учун уйда тайёрланиб келаман. Аёл режиссёр мени чақириб, биласанми жуда чиройли ижро бўляпти. Асалнинг устига асал қўшгандек бўляпти. Сен шуни пастда туриб кўргин ҳозир бошқаси ўйнайди. Шундай қилиб секин-секин орқага кета бошладим», — дейди актриса.




