Интервью

Умиджон Ҳайдаров санъатга қандай кириб келгани ҳақида айтиб берди

У «ҚВЗ» га қандай кириб келгани ҳақида гапирди

Умиджон Ҳайдаров санъатга қандай кириб келгани ҳақида айтиб берди

Актёр, қизиқчи, «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умид Ҳайдаров YouTube’даги «Chotki TV» лойиҳасига берган интервьюсида санъатга кириб келиши ҳақида сўзлаб берди.

Унинг сўзларига кўра, санъатга 7 синфда ўқиб юрган пайтларидаёқ кирган. Актёр ўша пайт «Камолот» ёаҳслар ижтимоий ҳаракатининг сардори бўлган. Умид Ҳайдаров дастлаб «Шоввозлар» жамоасида DJ бўлиб ишлаганини таъкидлади.

«Бу воқеа 7 синф пайтимга тақалади. Мен бу нарсани кўп қайтарганман. Ўша пайти мактабларда ‘Камолот’ ёшлар ижтимоий ҳаракати бўларди. Мен унинг сардори бўлганман. Мактабдаги ҳар бир байрамнинг режиссёри, бошловчиси, бош ролларнинг соҳиби ҳам бўлганман. Ўша пайтлари ‘Қувноқлар ва зукколарʼ телевиденияда қисқа-қисқа шаклда бериб туриларди. Табиийки, биз унинг мухлиси эдик. Жаҳонгир Позилжонов ‘Шоввозлар’ жамоасида иштирок этарди. Мен иштирок этиш учун борганимда, ‘Шоввозлар’ жамоасида авлодалр алмашинуви бўлаётган эди. Дастлаб у ерда овоз режиссёри бўлганман. Ўша жамоанинг 4-5 йил DJcи бўлганман. Миллий университетига кирганимдан кейин ‘овозлар’ жамоасида чиқишни бошлаганман. Ундан кейин ‘ҚВЗ’ терма жамоаси тузилган», — дейди у.