Интервью

«Улар учун ютқазиш уят». Санжай Жўраевлар билан бўлган суд ҳақида гапирди

Қўшиқчи уни судга чақиришмаганини айтган

«Улар учун ютқазиш уят». Санжай Жўраевлар билан бўлган суд ҳақида гапирди

Хонанда Санжай YouTube’даги «Biz bilmagandik» лойиҳасига берган интервьюсида Жўраевлар билан бўлган суд ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, Жўраевлар оиласини 4 маротаба судда ютган. Хонанда бир сафар уни ва адвокатларини чақирмасдан суд ўтказишганини айтди. Шунингдек, Санжай Жўраевлар қанча ютқазса ҳам яна нимадир ўйлаб топишини чунки улар учун ютқазиш уят эканини таъкидлади.

«Бугун охирги суд бўлди. Ҳозир ҳам ютдик. Уларни тўртинчи марта ютяпман. Ўтган сафар улар бизни чақирмасдан суд қилган. Ўзича суд қилиб, ўзича ғолиб бўлган. Биз билан бирга суд бўлса, ҳар доим ютқазади. Чунки савол берганда, биз жавоб берамиз. У пайт мени ва адвокатларимни чақирмасдан суд ўтказишган. Кейин судья ‘Майли сизлар ютдингизʼ деб айтган. Улар яна бир нарсани топиши мумкин. Улар учун ютқазиш уят», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санжай янги реалити-шоу ўтказишини маълум қилганди. Шунингдек, Россиялик спортчи бола Санжай билан кўришиш учун Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берилганди.