Интервью

«Уйланмаганимда буни ҳеч қачон ҳис қилмасдим». Умид Искандаров хотини билан ажрашгандан кейинги ҳолати ҳақида гапирди

У собиқ турмуш ўртоғини соғинишини айтди

«Уйланмаганимда буни ҳеч қачон ҳис қилмасдим». Умид Искандаров хотини билан ажрашгандан кейинги ҳолати ҳақида гапирди

Актёр Умид Искандаров YouTube’даги «Mirsodiqova bilan» лойиҳасига берган интервьюсида турмуш ўртоғи билан ажрашгандан кейинги ҳиссиётлари ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, бундай вазият кўпчиликда бўлади. Актёр шундай пайти шошиб ажрашмаслик кераклигини айтди. Шунингдек, Умид Искандаров ҳозир собиқ аёлини соғинишини таъкидлади.

«Бундай вазиятлар кўпчиликда бўлади. Лекин шошиб ажрашиб кетиш керакмас. Кўпроқ яшаб кўриш керак. Энди менинг ёшим катта бўлиб қолди. У ҳам кичкина эмас. Ҳаётимизни эплаб оламиз дедик. Ҳамма ишингизни қилиб бўлиб, уйга келасизку. Қорнинг очдими деб сўрашиними ё оёғимдан пайпоғимни ечиб қўйиши ёки шунчаки дилдан субат қуришими хуллас нимададир қадри ўтади. Уйланмаган бўлганимда, бу нарсани ҳеч қачон ҳис қилмаган бўлардим. Одам барибир соғинади. Инсоннинг қалби сиқилиб қолади. Миллиард пулга ҳам ўша пайти шу нарсани ололмайсиз. Нима қилсангиз ҳам ўша нарса бўлмайди. Бу севги. Айниқса, хотиннинг қўли ширин бўлган бўлса. У ‘Ошхонанинг қироличасиʼ бўлган. Ҳозир бир-бир соғинаман», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умид Искандаров қачон уйланишини айтганди. Шунингдек, актёр рафиқаси билан ажрашишига нима сабаб бўлганини айтгани ҳақида хабар берилганди.