Интервью

Тимур Алихонов Лео билан Малдивда нима бўлганини айтди — видео

«Саёҳатга кетмагунимизгача унча яқин бўлмаганмиз», — дейди блогер

Тимур Алихонов Лео билан Малдивда нима бўлганини айтди — видео

Инстаблогер, хонанда Тимур Алихонов YouTube’даги «Ruxsat» лойиҳасига берган интервьюсида Лео тахаллуси билан ижод қилувчи Шаҳзода Салимжонова билан Малдивда нима бўлганини айтди.

Блогернинг сўзларига кўра, улар бирга саёҳатга кетмагунигача жуда яқин бўлмаган. Улар реклама учун Малдивга борган. У ерда эса алоҳида-алоҳида юрган. Тимур Алихонов Шаҳзода Салимжонова билан Малдивда ҳеч қандай ҳис-туйғу бўлмаганини таъкидлади.

«Биз Шаҳзода билан реклама учун Малдивга борганмиз. Биз Лео билан саёҳатга кетмагунимизгача жуда яқин бўлмаганмиз. Шунчаки салом-алик бўлган. Малдивга борганимиздан кейин ҳаётда яхшироқ гаплашишни бошлаганмиз. Лекин бизда ҳеч қандай ҳис-туйғулар бўлмаган. Бориб рекаламани қилиб, алоҳида-алоҳида юрганмиз. Балки бундай гап-сўзлар чиқишига ўзимизнинг ҳам айбимиз бордир. Малдивга кетишдан олдин иккамиз ҳам ўз саҳифамизда ‘Лео билан қаерга кетяпман?’ ёки ‘Тимур билан қаерга кетяпман’, деган саволлар қўйганмиз. Балки шу одамларда миш-миҳ тарқатишига сабаб бўлгандир», — дейди Тимур Алихонов.

Тимур Алихонов ва Гафур Дубайда пойга ўйнаганди. Гафур 10 кун давомида «Mercedes-Benz Gelik»ни ўрганган. Шу сабабли унинг қандай имкониятларга эга эканини билади. Гафур пойга бошланишидан олдин «Mercedes-Benz Gelik» ғалаба қозонишини тахмин қилган.

«Мен 10 кун давомида ‘Mercedes-Benz Gelik’да бўлдим ва у қандай хусусиятларга эга эканини биламан. Менинг тахминимга кўра, ‘Mercedes-Benz Gelik’ бугун ғалаба қозонади. Оператор туфайли биз яна суратга олишга мажбур бўлдик», — дейди Гафур.

Улар оператор сабабли пойгани қайта суратга олишга мажбур бўлган. Тимур Алихонов саҳифасида ўйин сўнггида барибир ўзи ғолиб бўлганини айтган.

Пойга пайтида бирдан полиция пайдо бўлган ва уларнинг машинаси билан жарима майдончасига олиб кетган. Инстаблогер ўша пайти бироз тушкунликка тушганини таъкидлади. Бироқ унга мотивация беришгандан кейин ўзига келган. Орадан икки кун ўтгач, Тимур Алихонов 2500 доллар жарима тўлаган. Блогер бу воқеани обуначиларидан сир тутишни истамаган.