Султонали Раҳматов Сардор Раҳимхон ва Жаҳонгир Отажоновдан узр сўради — видео
У қилган ишидан жуда таъсирланганини айтди
Маданият ходими, бастакор Султонали Раҳматов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Сардор Раҳимхон ҳамда Жаҳонгир Отажоновдан узр сўради.
У биринчи интервьюсида хаёли жойида бўлмаганини айтди. Интервью чиққандан кейин уни кўриб жуда таъсирланган. 3 кун давомида айтган гапи учун ўзини сўкиб юрган. Бастакорга санъатни ҳаром деган гап алам қилган. Султонали Раҳматов ҳамкасбларри ҳақида ёмон фикрда бўлгани учун улардан узр сўради.
«Биринчи интервью берган пайтларим хаёлим жойидамасди. Интервьюни кўрганимдан кейин жуда таъсирладим. 3 кундан бери ўзимни ўзим сўкаяпман. Санъатни ҳаром дегани менга алам қилган. Бу гапни ўзим ҳам эшитганман. 1-2 марта олишганман. Бу ерда менда катта хатолик бўлди. Мен бу ерга узр сўраш учун келдим. Шундай қилсам, кўнглим бўшайди. Мен билмасдан, жаҳл устида Сардор Раҳимхон, Жаҳонгир Отажонов ҳақида ёмон фикрда бўлганим учун узр сўрайман», — дейди бастакор.
Аввалроқ композитор санъатни ҳаром деб тарк этгани учун Сардор Раҳимхон ва Жаҳонгир Отажонов катта гуноҳ қилганини айтганди.
Шунингдек, Султонали Раҳматов хотини Нилуфар Саидова билан ажрашиши сабаби ҳақида гапирганди. Шу билан бирга, бастакор 10 йил давомида уйда қамалиб ўтирганининг сабабини ошкор қилганди.




