Султонали Раҳматов 10 йил давомида уйда қамалиб ўтирганининг сабабини ошкор қилди
У карантиндан олдин 12 марта кўчага чиққан
Маданият ходими, бастакор Султонали Раҳматов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида 10 йил уйда қамалиб ўтирганининг сабабини айтди.
Унинг сўзларига кўра, карантиндан олдин 12 марта кўчага чиққан. Бастакор шу вақт ичида фақат шифокорга анализ топшириш ёки зарур ишлари билан уйдан чиққанини айтди. Султонали Раҳматов бунга сабаб қилиб ўша вақтда дунёга танилиш учун 1 қадам қолганини ва шуни боса олмаганини кўрсатди.
«Йўқ, дангаса эмасман. 10 йил ичида концерт бермаганимнинг сабаби уйда қамалиб ўтирганман. Масалан, бир йилдан 365 кун бўлса, карантиндан олдин бор йўғи 12 марта кўчага чиқдим. Ўшанда ҳам шифокорга анализ топширишга бордим ёки зарурий ишлар билан кўчага чиқдим. Мен меҳнатдан ҳеч қачон қочмаганман. Битта вазифа бўлса, шуни ухлаганимда ҳам ўйлаб чиқаман. Ҳаттоки, бешта ашулани бир ҳафтада ёздим. Менимча, ҳали ҳеч ким бундай ёзмаган бўлса керак. 10 йил паузанинг сабаби дунёга чиқиш учун 1 қадам қолганди. Мен шуни боса олмадим», — дейди бастакор.




