Интервью

«Шуни тан оламан». Юсуфхон Нурматов кинолардаги роли ҳақида гапирди

У актёрликка даъвоси йўқлигини айтди

«Шуни тан оламан». Юсуфхон Нурматов кинолардаги роли ҳақида гапирди

Хонанда, актёр Юсуфхон Нурматов YouTube’даги «Intizor official» лойиҳасига берган интервьюсида сериаллардаги роллари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, актёрликка даъвоси йўқ. Актёр камерадан қўрқмаганлиги сабабли унинг одида ўзини қандай бўлса шундай кўрсатиб бера олишини айтди. Шунингдек, хонанда актёрлик унинг касби бўлмагани учун бирор топшириқ беришса, бажаролмаслигини таъкидлади.

«Актёрликка даъвогарлигим йўқ. Актёрмасман. Лекин камерадан қўрқмаслигимнинг ҳисобига ўзим қандай бўлсам, шундай роль ўйнаб бераман. Роль ўйнаб бермайман. Ўзим қандай бўлсам шундай тушиб бераман. Лекин нимадир топшириқ беришса, қилолмайман. Шуни тан оламан. Шунинг учун ўзимда борини кўрсатаман. Йўғига ҳаракат ҳам қилмайман. Чунки бу менинг касбиммас», — дейди у.