«Шу даражада аямай уришганди». Умиджон Ҳайдаров отасини калтаклаганлар ҳақида гапирди
«Шу воқеадан кейин орзулар мақсадга айланган», дейди у
Актёр, қизиқчи, «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умид Ҳайдаров отаси калтаклаб кетилганидан кейин орзулари мақсадга айлангани ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, бу воқеа 5 синф ёки 6 синфда ўқиб юрган пайти содир бўлган. Қизиқчи ўша пайтлари таксистларни уриб пулини олиб қўядиган гуруҳлар пайдо бўлгани ҳақида гапирди. Отасини айнан шундай гуруҳлар урганини таъкидлади.
«5 синф ёки 6 синфда ўқиб юрган пайтларимда отам раҳматли ‘арен’да машинада кира қиларди. Эсимда баъзида аренда пулини тўлаш учун қариндошлардан қарз сўрардик. Машинани олиб қўймаслиги керак эди. Ёзда дам олиш пайти эди. Отам эрталабгача кира қилгани сабабли онам билан ухлардим. Отам менинг дўстим бўлган. Кўп ҳазиллашардик. Отамни ўша пайти битта қучоқладимда, қараб қўрқиб кетдим. Яна битта юз ясаб қўйишганди. Керак бўлса, иккита юз ясаб қўйишган. Отамни шу даражада аямай уришганди. Ўша пайтлари таксичиларни Сирғалига олиб бориб, пулини олиб урадиган гуруҳлар пайдо бўлганди. Шундан кейин ёш бола орзуси ҳаракатга, мақсадга айланди», — дейди актёр.