Шаҳзода Муҳаммедова текинга кўйлак тикиб беришни сўрайдиган мижозларига қандай жавоб беришини айтди
«Имкон қадар тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламан», — дейди у
Актриса, хонанда, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида мижозлари бепул кўйлак тикиб беришни сўраб келганда қандай жавоб беришини айтди .
Унинг сўзларига кўра, ҳеч қачон бепул хизмат қилмаган. Актриса бунга корхонасининг ҳаражатлари ва ишчилари кўплигини сабаб қилиб кўрсатди. Хонанда яқинларига бу вазиятни тўғри тушунтиришини ва уларга чегирмада хизмат кўрсатишини таъкидлади.
«Агар мухлисларим келиб, ‘Либосларингиздан кийишни орзу қилгандим. Бепулга либос тикиб беринг’, деб қолиши мумкин. Баъзи ҳолларда, қўшнилар, қариндошлар, бепулга тикиб бер деб айтса, имкон қадар тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламан. Сабаби, бизда корхона. Уйда ўтириб ишлаш эмас. Корхонанинг ўз ҳаражатлари бўлади. Ундан ташқари, қўл остимда кўплаб ходимлар ишлайди. Уларнинг ҳам оиласи, фарзанди бор. Турли хил чиқимлари, харажатлари бўлади. Шунинг учун, чегирма асосида ишлаб берамиз. Ҳеч қачон бепулга ишлаб бермаганман», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова нега кино-сериалларда роль ўйнамай қўйганини айтганди. Шунингдек, актриса ижобга киришга тайёрмаслиги ва бунинг сабабини айтгани ҳақида хабар берилганди.




