Интервью

Шаҳзода Муҳаммедова Салим бойвоччанинг қизи билан учрашди — видео

У зиёли ва аристократ қизлар билан йиғилганини айтди

Шаҳзода Муҳаммедова Салим бойвоччанинг қизи билан учрашди — видео

Актриса, хонанда, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида Салим бойваччанинг қизи билан учрашгани акс этган видео жойлади.

Унинг сўзларига кўра, Нилуфар Абдувалиева кўп давлатларда шахсий мода намойишларини ўтказган. Актриса Нилуфар Абдувалиевани кўча тилида Салим аканинг қизи деб чақирилишини айтди. Шунингдек, хонанда бу ҳазил бўлса ҳам ростлигини таъкидлади.

«Бугун ‘красавитсаʼ қизлар йиғилди. Нилуфат Абдувалиева кўплаб давлатларда шахсий мода намойишини ўтказган кучли дизайнер. Кўча тилида айтганда Салим аканинг қизи дегани шу аёл бўлади. Ҳазил лекин бу рост. Шоҳида Ибрагимова президент билан гаплашган, кучли, ўқимишли, истеъдодли аёл. Булар аристократ, зиёла опаларим», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова нега кино-сериалларда роль ўйнамай қўйганини айтганди. Шунингдек, актриса ҳижобга киришга тайёрмаслиги ва бунинг сабабини айтгани ҳақида хабар берилганди.