Интервью

«Сардор Раҳимхон энг катта гуноҳ қилган». Султонали Раҳматов санъатни тарк этганлар ҳақида

У Жаҳонгир Отажоновнинг мияси ачиб қолганини айтди

«Сардор Раҳимхон энг катта гуноҳ қилган». Султонали Раҳматов санъатни тарк этганлар ҳақида

Маданият ходими, бастакор Султонали Раҳматов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган итервьюсида санъатни тарк этганлар ҳақида гапирди.

Султоналининг сўзларига кўра, Сардор Раҳимхон санъатдан кетиб катта гуноҳ қилган, Жаҳонгир Отажоновнинг эса мияси ачиган. У мусиқа Аллоҳнинг неъмати эканини ва у ҳаром эмаслигини таъкидлади. Бастакор мусиқани ҳаром деб санъатни тарк этганлар қачондир жавобини беришини айтди.

«Аллоҳдан берилган неъмат ҳаром бўладими? Сардор Раҳимхон яна бошқа 3-4 нафар мусиқани ташлаганлар бор. Улар энг катта гуноҳ қилган. Қачондир ўзи жавоб беради. Чунки бу Худонинг неъмати. Менга ҳам мусиқаларни Худо беряпти. Мен бу нарсага жуда амин бўлганман.’Ашула айтиш ҳаром’, деб ташлаб кетди. Жаҳонгир Отажонов санъатга қайтганига хурсанд бўлгандим. Қарасам, яна бошлаётган экан. Унинг мияси ачиган. Жаҳонгирга бу аҳмоқлик эканини ёш бола ҳам айтади. У ҳатто бир кичкина жойда директор ҳам бўлолмайди. Унга ақл керак. Ақлли одам жимгина чиқиб кетади», — дейди у.