Интервью

Санжай Рамзан Қодиров билан муносабати қандай эканини айтди

«Битта столда қирқ дақиқа чой ичиб, гаплашиб ўтирганмиз», — дейди хонанда

Санжай Рамзан Қодиров билан муносабати қандай эканини айтди

Хонанда Санжай YouTube’даги «Biz bilmagandik» лойиҳасига берган интервьюсида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан муносабати қандай эканини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Рамзан Қодиров билан муносабати жуда яхши эмас. Бироқ хонанда мамлакат етакчисини одамгарчилик юзасидан яхши одам эканини айтди. Шунингдек, Санжай Ўзбекистонда давлат тадбирларига таклиф қилинмаганини лекин Чеченистонда кўп бора бундай тадбирларида иштирок этганини таъкидлади.

«Рамзан Қодиров билан муносабатимиз жуда зўр демайман. Битта столда қирқ дақиқа чой ичиб, гаплашиб ўтирганмиз. ‘Нима мақсадда келдинг, нима қилдинг, қандай яшадинг’ деб сўраган. Туғилган кунида, давлат тадбирларида хизматда бўлганман. Масалан, мени Ўзбекистонда давлат тадбирларига таклиф қилишмайди лекин Чеченистонда давлат тадбирларига жуда кўп қатнашганман. Чунки у ерда яхши қўшиқлар айтганман. Борган пайтим урушнинг излари ҳам бор эди. Ҳозир борсангиз, жуда зўр қилиб қўйибди. Ажойиб одам, ҳазилкаш, муомаласи ҳам яхши. Одамгарчилик юзасидан ажойиб одам. Бу лавозимни чечен тили кунида беришган. Ўша куни чечен тилида қўшиқ айтганман. Шунда Рамзан Қодиров унвонни ўзи берган», — дейди у.

Аввалроқ, Санжай янги реалити-шоу ўтказишини маълум қилганди. Шунингдек, Россиялик спортчи бола Санжай билан кўришиш учун Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, Санжай Жўраевлар билан бўлган суд ҳақида гапирганди.