Интервью

Саъдулла Фатҳуллаев Instagram’даги рекламаларининг нархини айтди

«Унинг нархи ҳар хил бўлади», — дейди актёр

Саъдулла Фатҳуллаев Instagram’даги рекламаларининг нархини айтди

Қизиқчи, актёр, «Дизайн» жамоасининг аъзоси Саъдулла Фатҳуллаев YouTube’даги «Chotki Tvv» лойиҳасига берган интервьюсида Instagram саҳифасига қўйиладиган рекламалар нархи қанча бўлишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, партнёри ким бўлишига, рекламада қандай ғоя ишлатилишига қараб нарх ўзгаради. Актёр рекламани «stories»ига қўйса, 300 доллар олишини айтди. Лентага қўйилган рекламалар эса 1500 доллар бўлишини ва ундай рекламалар узоғи 2 ой давомида туришини таъкидлади.

«У ҳар хил бўлади. У ёнимда ким ўйнашига, қандай ғоя қўйилишига қараб ўзгаради. Сизнинг профилингизни ‘история’га қўйсам, 300 доллар бўлади. Лентага қўйилса, минимал 1500 доллар бўлади. Лентадаги ҳам узоғи икки ой туради. Кейин олиб ташланади», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саъдулла Фатҳуллаевнинг хотини Ситора Фармоновага совға берганди.