Интервью

«Олдингидан кўпайган». Эрали ҳозирда ойлик даромади қанчалигини маълум қилди — видео

Вайнер олдин ойига 10 минг доллар топишини айтганди

«Олдингидан кўпайган». Эрали ҳозирда ойлик даромади қанчалигини маълум қилди — видео

Вайнер Эрали Бойқобилов YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ҳозирда ойига қанча даромад топишини маълум қилди.

Эрали Бойқобилов олдин ойига 10 минг доллар топишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бу сумма ошган. Вайнер ҳозирда бир ойлик даромади 200 миллион сўмни ташкил қилишини айтди. Актёр ўзининг ошхонасини очган. Ундан келадиган барча маблағ ўзиникилигини таъкидлади. Шунингдек, вайнер кийимларини махсус буюртма беради. Эрали яқинда 2 минг долларга костюм-шим тиктирган.

«Мен даромадимдан кийимлар учун кўп ишлатаман. Менинг кийимларим буюртма асосида тикилади. Ўлчамимни топиш жуда қийин. Шунинг учун буюртма асосида келади. Яқинда 2000 долларга костюм-шим тиктирдим. Олдин ойига 100 миллион сўм топардим. Ҳозир у 200 миллион сўмга ошган. Ўзимнинг бизнесим бор. Қўлимда 70 нафар киши ишлайди. Яқинда битта ошхона очдим. Ундан келадиган даромад меники», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрали Бойқобиловнинг продюсери вайнер эндиликда қўшиқ ҳам айтишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Эрали қўшиқ куйлашни бошлайди. Бунга сабаб эса тўйларда унга бўлган талабнинг кучлилиги. Шу пайтгача Эрали тўй хизматларига бориб фақатгина табриклаб келган. Энди эса у учун 3-4 та қўшиқ ёзиляпти. Улар тайёр бўлгач, вайнер табрик билан чекланмайди ва қўшиқ ҳам айтади.

«Битта зўр янгилигимиз бор. Буни ҳали ҳеч қаерда айтмаганмиз. Биз Эралига 3-4 та қўшиқ айттирмоқчимиз. Чунки унга талаб кўп тушяпти. Кўп тўйларга чақиришади. У ерга бориб табриклашдан бошқа ҳеч нима бўлмаяпти. Ўзининг истеъдоди бор. Бир нечта шоирлар бизга шеър жўнатган. Шуларни композиторга олиб борганмиз. Ҳозирда янги қўшиқ устида иш олиб бориляпти. Кейин тўйларда фақат табриклаб келмайди қўшиқ ҳам айтади. Абдурозиқ билан дует қилса ҳам бўлади», — дейди продюсер.